Logo

Сентябрда эскроу орқали 34 мингдан ортиқ битим тузилди

Bugun 12:251 daqiqa

Ўзбекистонда сентябр ойида эскроу ҳисобварақлари орқали кўчмас мулк ва автомобиллар савдоси бўйича битимлар сони ўтган ойга нисбатан 3,8 фоизга ошди. Ҳудудлар кесимида энг кўп битим Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Сентябрда эскроу орқали 34 мингдан ортиқ битим тузилди © Getty Imagеs

2026-йил сентябр ойида Ўзбекистонда эскроу ҳисобварақлари орқали кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича 34 659 та битим расмийлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ҳисобот даврида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 16 711 та битим қайд этилди. Бу август ойига нисбатан 1 126 тага ёки 7,2 фоизга кўпдир. Транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича эса сентябр ойида 17 948 та битим расмийлаштирилди.

Тошкент етакчилик қилмоқда

Ҳудудлар кесимида энг кўп битим Тошкент шаҳрида қайд этилди — 10 711 та. Бу мамлакат бўйича расмийлаштирилган барча битимларнинг 30,9 фоизини ташкил қилади.

Кейинги ўринни Фарғона вилояти эгаллади. Ҳудудда сентябр ойида 3 363 та битим расмийлаштирилган. Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 3 131 тани, Наманган вилоятида эса 2 404 тани ташкил этди.

Ушбу рақамлар эскроу ҳисобварақлари орқали амалга оширилган битимларнинг салмоқли қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келишини кўрсатади. Қолган ҳудудларнинг умумий улуши 69,1 фоизга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, августда эскроу ҳисобварақлари орқали 33 392 та битим расмийлаштирилган эди. Уларнинг қарийб ярми транспорт воситалари олди-сотдисига тўғри келган.

Teglar

Mavzuga oid