Logo

Сербияда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Bugun 16:311 daqiqa

Белграддаги Сербия саройида бўлиб ўтган маросимда Мирзиёевни Сербия президенти самимий қарши олди. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Сербияда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди © Foto: prezident.uz

Белграддаги Сербия саройида Сербия Республикасига расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Сербия президенти Александр Вучич давлат раҳбарини самимий қарши олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янгради, артиллерия тўпларидан ўн марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Teglar

Mavzuga oid

Сербияда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди | Vaqt.uz