Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларни мукофотлади
30 июн — Ёшлар куни муносабати билан Президент мамлакатнинг фаол ва ташаббускор ёшларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
© Foto: prezident.uz30 июн — Ёшлар куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, ўзининг юксак азм-у шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланади:
Азатова Шахзода Алишер қизи - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали 4-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Одилжонова Камола Абдувосит қизи - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич докторанти, Андижон вилояти
Бафоев Жахонгир Шухрат ўғли - Бухоро шаҳридаги «Букҳара books» хусусий китоб дўконлари тармоғи таъсисчиси, Бухоро вилояти
Жалолова Моҳира Сирожиддин қизи - Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими нейрожарроҳи
Зиёдова Асал Исомиддин қизи - Қарши шаҳридаги «Болалар академияси» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қашқадарё вилояти
Истамтошев Сулаймон Довудович - Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси, Навоий вилояти
Солохиддинов Қобилжон Комил ўғли - Янги Наманган туманидаги «Қобил Жига сервис» автосервиси раҳбари, Наманган вилояти
Нурмаматова Покиза Акмалжон қизи - Пастдарғом туманидаги «Кажа Гамес» миллий ўйинлар стартап лойиҳаси асосчиси, Самарқанд вилояти
Рахимбердиев Темур Аббос ўғли - Янгиер шаҳридаги «Сесосино newenergy technology» хусусий корхонаси муҳандис-технологи, Сирдарё вилояти
Абдухолиқов Акмал Қаҳрамонович - Ангор туманидаги «Ака-ука олтин ерлари» сабзавотчилик фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Юнусова Озода Улуғбек қизи - «Олмалиқ конь-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикаси янчиш ва флотатсиялаш цехи флотатори, Тошкент вилояти
Одилов Ҳамиджон Валижон ўғли - Фарғона шаҳридаги «ТруДиспатч» хусусий логистика корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти
Раҳимова Севинч Ҳамроевна - Карате бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Хоразм вилояти
Мирфайзуллаева Азизаой Махмуджон қизи - Сергели туманидаги «Фароғатли» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент шаҳри
Аслонова Лайло Олимовна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси
Мамасаидов Муҳаммадсаид Муҳаммадқосим ўғли - «Таҳрирчи» сунъий интеллект платформаси асосчиси
Мўйдинова Зилола Вохид қизи - Божхона институтининг божхона тўловлари ва статистикаси кафедраси ўқитувчиси
Мустаева Сабина Руслановна - «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонандаси
Сафолов Фирузжон Расулжонович - «Узбекистан Airways» акциядорлик жамиятининг Парвоз хизмати департаменти «А-321» ҳаво кемаси учувчиси
Хужамбердиева Лобархон Хайдар қизи - Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 2-босқич курсанти





