Шавкат Мирзиёев Бокуда Александр Вучич билан учрашди
Учрашувда савдо, машинасозлик, фармацевтика ва гуманитар ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
© Foto: president.uzБугун, 18 май куни Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Президенти Александр Вучич билан учрашуви бўлиб ўтди.
Кўп қиррали Ўзбекистон – Сербия муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм каби соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.
Гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ректорларнинг биринчи форуми ҳамда Кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.





