«Soliq» иловасида 204 минг киши «шубҳали» деб топилди

Bugun 22:032 daqiqa

Солиқ қўмитаси бу қарор ортидаги сабабларга изоҳ берди.

«Soliq» иловасида 204 минг киши «шубҳали» деб топилди © Soliq.uz ilovasi

Солиқ қўмитаси сўнгги кунларда «Soliq» мобил иловасида кўплаб фуқароларга «шубҳали фойдаланувчи» мақоми берилгани юзасидан расмий баёнот берди.

Қўмита маълумотига кўра, бу чора ижтимоий кэшбек тизимидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кўрилмоқда.

Қайд этилишича, давлат томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тўққиз турдаги маҳсулот ва хизматлар учун 1 фоиз кешбек ўрнига, харид суммасидан тўланган ҚҚС қайтариш белгиланган. Унга гўшт маҳсулотлари, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар киради.

Бироқ қўмита маълум қилишича, айрим шахслар ва тадбиркорлар ушбу тизимдан ноқонуний манфаат кўриш мақсадида фойдаланишга уринган.

35 миллиард сўмлик схема фош этилди

Солиқ қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган текширувлар натижасида Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан «Soliq» мобил иловаси орқали 35,1 миллиард сўм маблағни кэшбек кўринишида талон-торож қилиш ҳолати аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги фуқароларга маҳсулот ва хизматлар сотган 649 та корхона фаолияти ҳам ўрганилмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, мазкур корхоналар 2025–2026 йилларда онлайн назорат-касса техникаси орқали 36,8 триллион сўмлик операцияларни расмийлаштирган ва 771,1 минг нафар фуқарога 347,9 миллиард сўм кэшбек тўланган.

102 миллиард сўмлик тўлов тўхтатилди

Текширувлар натижасида 204,1 минг нафар фуқаро «шубҳали харидорлар реестри»га киритилган.

Натижада ушбу шахсларга 2026 йил апрел ойи учун ҳисобланган 102,5 миллиард сўмлик ижтимоий кэшбек маблағларини қайтариш вақтинча тўхтатилган.

Teglar

Mavzuga oid