Logo

Сунъий интеллект Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишини яхшилаяптими?

Bugun 16:452 daqiqa

Бойитиш фабрикаларида Flotation AI технологияси татбиқ этилиб, унда пуфакларнинг ўлчами, тезлиги ва рангига қараб реагентлар қўшилиши сунъий интеллект томонидан автоматик бошқарилмоқда.

Сунъий интеллект Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишини яхшилаяптими?

Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида Сунъий интеллектни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими ташкил этилди ҳамда ОКМК халқаро «AI Alliance» ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Vaqt.uz’га маълум қилди.

3O8A3908

Компания расмийларининг айтишича, бу ишлар айнан Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг март ойида комбинатга бориб, сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича берган топшириқлари ортидан қилинган. Айтилишича, бу комбинатда маъдан қазиб олишдан бошлаб тайёр маҳсулот олишгача бўлган барча ишларда ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда иш хавфсизлигини сезиларли даражада оширишга хизмат қилмоқда.

3O8A3904

Масалан, 80 йиллик геологик ва маркшейдерлик маълумотлари рақамлаштирилиб, карьернинг 3D модели яратилди ҳамда захиралар қайта баҳоланди. Қазиб олиш ишларини режалаштириш аниқлиги оширилди.

3O8A4010

«Қалмоққир» ва «Ёшлик-I» конларида маъдан ўлчамларини назорат қилиш ҳамда ҳайдовчилар чарчоғини кузатиш тизимлари ишга туширилди.

3O8A3904

«Бундай янги авлод интеллектуал тизими транспорт техника воситаларига хизмат кўрсатишда анъанавий ёндашувдан башоратли бошқарув моделига ўтишни таъминлайди», — дейди компания етакчи муҳандиси Малика Тўрахонова.

3O8A4001

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда бу дастурлар, техниканинг интеллектуал диагностикаси, бузилишларни башоратли таҳлил қилиш ва прогнозлаш, лаборатория жараёнларини рақамлаштириш, техника ва агрегатларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш, маълумотлар асосида ресурсларни бошқариш (мойлар, шиналар, узеллар) имконини беради. Компания барча кон транспорт воситалари ақлли камера ва датчиклар билан жиҳозланганини билдирди.

3O8A4024

«Сунъий интеллект ёрдамида маъдан таркиби карьернинг ўзида таҳлил қилинади, экскаватор ковши тишлари ва ҳайдовчиларнинг чарчоқ ҳолати реал вақтда назорат қилинади. Шиналардаги босим датчиклари эса ёқилғи сарфини камайтиришга хизмат қиляпти», — дейди комбинат расмийси.

Эндиликда 1-, 2-, 3-мис бойитиш фабрикалари ва мис эритиш заводидаги барча жараёнларни Ситуацион марказ экранлари орқали худди кафтдек кузатиш мумкин. Мазкур тизим ускуналарнинг сабабсиз тўхтаб қолишига йўл қўймайди ва ҳар қандай носозликни бир зумда аниқлаб, тезкор бартараф этишга ёрдам беради.

ss

Таъкидланишича, геологик маълумотларни таҳлил қилиш асосида бурғилаш ва портлатиш ишлари оптималлаштирилиб, портловчи материаллар сарфини камайтиришга эришилмоқда. Шунингдек, темирйўл инфратузилмаси мониторинги тизими жорий этилиб, у йўлдаги носозликларни автоматик аниқлаш ва эҳтимолий аварияларни олдиндан прогноз қилиш имконини бермоқда. Бундан ташқари, бойитиш фабрикаларида «Машина кўриш» (Flotation AI) технологияси татбиқ этилиб, унда пуфакларнинг ўлчами, тезлиги ва рангига қараб реагентлар қўшилиши сунъий интеллект томонидан автоматик бошқарилмоқда.

22


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Олмалиқ конь-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси очилишида энг юқори маошли касблар тоғ-конь саноати соҳасида экани маълум қилинганди.

Teglar

Mavzuga oid