Сурхондарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

Bugun 10:551 daqiqa

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро, шундан бир нафари 10 фоиз, яна бир нафари 3-4 фоиз енгил куйиш тан жароҳати олган.

Сурхондарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

7 апрел куни эрталаб Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаларидан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВВ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса соат 08:24 да туманнинг “Оқтом” маҳалласида жойлашган шохобчада юз берган. “КАМАЗ” русумли пропан газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газ қуйиш жараёнида чақнаш содир бўлиб, натижада ёнғин келиб чиққан.

Хабар келиб тушиши билан қутқарув хизматлари зудлик билан ҳодиса жойига йўл олган. Соат 08:39 да 5 та қутқарув бўлинмаси етиб келиб, соат 08:42 га келиб ёнғинни ўраб олган. Соат 10:10 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса жойида ФВБ, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш хизмати ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” мутахассислари иш олиб борган.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, фақат 2 нафар фуқаро, шундан бир нафари 10 фоиз, яна бир нафари 3-4 фоиз енгил куйиш тан жароҳати олган. Уларни соғлигига хавф йўқ, ҳозирда аҳволи яхши эканлиги айтилган.

Teglar

Mavzuga oid