Тожикистон цемент танқислиги фонида тўртта янги завод қуришни режалаштирмоқда

Bugun 20:201 daqiqa

Тожикистонда цемент нархлари кескин ошиб, айрим ҳудудларда тақчиллик юзага келган бир пайтда мамлакат ҳукумати янги йирик цемент заводларини қуришга қарор қилди.

Тожикистон цемент танқислиги фонида тўртта янги завод қуришни режалаштирмоқда © prezident.tj

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат ички бозорини маҳаллий цемент билан тўлиқ таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берди. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, келаси икки-уч йил ичида мамлакатнинг турли ҳудудларида тўртта янги цемент заводи қурилиб, ишга туширилади.

Янги корхоналарнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига қарийб 6 миллион тонна цементни ташкил этади. Ҳукумат бу орқали мамлакатда цемент ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар ошириш, ички талабни тўлиқ қондириш ва қурилиш материаллари нархини барқарорлаштиришни мақсад қилган.

Тожикистонда цемент нархлари кескин ошди

Лойиҳа доирасида тахминан 5 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бироқ янги заводлар ишга тушгунга қадар ҳукумат цемент бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун шошилинч чоралар кўришга киришган.

28 май куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Эмомали Раҳмон масъул идораларга цемент нархлари ошишининг сабабларини бартараф этиш бўйича бир ҳафта ичида таклифлар тайёрлашни топширди.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги ўн йилда сезиларли ўсган. Агар 2014 йилда мамлакатда йилига 300 минг тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 5 миллион тоннадан ошган.

Teglar

Mavzuga oid