Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан 22 май куни Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
© vaqt.uz22 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, тадбирни хавфсиз ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида соат 16:00 дан 21:00 гача айрим йўналишларда автомобиллар ҳаракати босқичма-босқич чекланади.
Хусусан:
— Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
— КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
— КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.
— Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
— Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача бўлган ҳудудларда ҳаракат вақтинча чекланади.


Масъуллар ҳайдовчилардан тирбандликларнинг олдини олиш учун олдиндан муқобил йўналишларни режалаштиришни сўрамоқда.





