Тошкентдаги «Park in Mall» савдо марказида ёнғин бўлди

Bugun 15:481 daqiqa

Ёнғин содир бўлган жойда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган.

Тошкентдаги «Park in Mall» савдо марказида ёнғин бўлди

Бугун, 15-март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган «Park in Mall» оилавий кўнгилочар савдо марказининг 3-қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.

Билдирилишича, соат 13:18 да ёнғин тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган. Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:19 да етиб бориб, ёнғин соат 13:28 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Айтилган манзилда «Park in Mall» оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 квадрат метр майдони ёниб зарарлангани аниқланди.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, савдо маркази биноси ҳозирги вақтда фойдаланишга топширилмагани ва ёнғин содир бўлган жой болалар ўйингоҳида содир бўлмаган. Ёнғин содир бўлган жойда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган.

Teglar

Mavzuga oid