Logo

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлди

Bugun 15:141 daqiqa

Полковник Абдумажид Шермухамедов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Унинг ўрнига подполковник Ойбек Каимхўжаев Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлди © Ijtimoiy tarmoqlar

Подполковник Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Каимхўжаев янги лавозимгача Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбарлик қилиб келган.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига 2025-йилнинг 15-мартидан буён шу пайтгача полковник Абдумажид Шермуҳамедов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, полковник Абдумажид Мавлянович Шермухамедов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ундан олдин Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. У бу лавозимга ўтгунча Тошкент шаҳри ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳисоб палатасига янги раис тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid