Ярим йилда ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун қанча маблағ сарфлади?
Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Кейинги ўринларни Фарғона ва Самарқанд вилоятлари эгаллаган.
© Ijtimoiy tarmoqlar2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 7,03 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, хизматлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилди. Пойтахт аҳолиси ва мижозлари бу хизматларга жами 1,2 трлн сўм сарфлаган.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 986,7 млрд сўм ва Самарқанд вилояти 838,7 млрд сўмлик кўрсаткич билан жойлашган. Наманган вилоятида эса сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 745,5 млрд сўмга етган.
Тошкент вилоятида мазкур хизматлар ҳажми 729,2 млрд сўмни ташкил этди. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 461,4 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида эса 440,1 млрд сўмга тенг бўлган.
Қорақалпоғистон Республикасида сартарошхона ва гўзаллик хизматлари учун 342,3 млрд сўм сарфланган. Хоразм вилоятида 340,4 млрд сўмлик хизмат кўрсатилган.
Бухоро вилоятида кўрсаткич 240,7 млрд сўмни, Сурхондарё вилоятида 234,7 млрд сўмни, Навоий вилоятида эса 220,9 млрд сўмни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилди. Бу ерда олти ой давомида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 100,6 млрд сўм бўлган. Жиззах вилоятида ушбу кўрсаткич 148,1 млрд сўмни ташкил этди.
