Ер ижарасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди

Bugun 10:251 daqiqa

Ўзбекистонда ер участкасининг ижара шартнома муддатини узайтириш учун давлат хизматлари маркази ёки MyGov портали орқали онлайн мурожаат қилиши мумкин.

Ер ижарасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди © Paxtachilik kengashi

Ўзбекистон ҳукуматининг 2026 йил 18 майдаги 255-сон қарори билан ер участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Янги тартиб ер ижарасини узайтириш жараёнини рақамлаштириш ва ортиқча бюрократик босқичларни қисқартиришга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, ариза берувчилар ер ижарасини узайтириш учун Давлат хизматлари марказлари ёки «my.gov.uz» ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин. Бу фуқаролар ва тадбиркорларга ҳужжатларни масофадан туриб топшириш имконини беради.

Ариза бериш тартиби

Аризага аввал расмийлаштирилган ер участкасининг ижара шартномаси илова қилинади. Агар мурожаат ижарачининг ўрнига бошқа шахс томонидан берилса, тегишли ишончнома ҳам тақдим этилиши талаб этилади.

Регламентга кўра, ижарага берувчи ваколатли органлардан зарур маълумотларни олганидан кейин 10 иш куни ичида ер участкасидан мунтазам фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганини текширади. Шунингдек, ариза маъқуллангани ёки рад этилгани ҳақида хабарнома шакллантирилиб, мурожаат этувчига юборилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Ер участкасининг ижара шартномаси туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан имзолангандан кейин автоматик тарзда ариза берувчига етказилади.

Teglar

Mavzuga oid