Ёмғир ёғиши сабаб сел хавфи мавжуд ҳудудлар маълум қилинди
7–9 апрел кунлари кучли ёмғир ёғиши сабаб Ўзбекистоннинг қатор тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги расман огоҳлантирилди.

Ўзбекистонда 7–9 апрел кунлари кутилган ёмғирлар натижасида айрим ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет расмий огоҳлантириш берди. Мутахассислар айниқса тоғ олди ва тоғли ҳудудларда хавф юқори эканини таъкидламоқда.
Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик натижасида кичик дарё ва сойларда сув сатҳи кескин кўтарилиши, сел оқимлари шаклланиши мумкин. Шунингдек, айрим паст жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам бор.
Хавф эълон қилинган ҳудудлар
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Мутахассислар аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, тоғли ҳудудларга саёҳатни чеклаш ва об-ҳаво ўзгаришларига бефарқ бўлмасликни сўрамоқда. Айниқса ҳайдовчиларга хавфли йўналишларда ҳаракатланишда эҳтиёт чораларини кучайтириш тавсия этилмоқда.





