АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди
Бугун 22:091 дақиқа
Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
© Videodan kadrАҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди.
Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси, Президент администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов янги Бош консулхона Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида Ўзбекистоннинг биринчи консуллик муассасаси эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, консулхонанинг очилиши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.





