Logo

Августда эскроу орқали 33 мингдан ортиқ битим тузилди

Бугун 20:441 дақиқа

Августда эскроу ҳисобварақлари орқали 33 392 та битим расмийлаштирилди. Уларнинг қарийб ярми транспорт воситалари олди-сотдисига тўғри келди.

Августда эскроу орқали 33 мингдан ортиқ битим тузилди © Getty Imagеs

Август ойида кўчмас мулк ва транспорт воситаларини эскроу ҳисобварақлари орқали олди-сотди қилиш бўйича 33 392 та битим расмийлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Маълумотларга кўра, битимларнинг 15 585 таси, яъни 53,3 фоизи кўчмас мулкка тўғри келган. Транспорт воситалари бўйича эса 17 807 та битим расмийлаштирилиб, уларнинг улуши 46,7 фоизни ташкил этган. Шунингдек, яна 4 346 та битим ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда фаоллик юқори

Ҳудудлар кесимида энг кўп битим Тошкент шаҳрида қайд этилди. Август ойида пойтахтда эскроу ҳисобварақлари орқали 10 487 та битим расмийлаштирилган.

Бу кўрсаткич жами битимларнинг 31,4 фоизига тенг. Демак, эскроу механизми орқали амалга оширилган ҳар учинчи битимдан бири Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Фаоллик бўйича кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 3 425 та, Самарқанд вилояти — 2 491 та ва Андижон вилояти — 2 395 та битим билан қайд этилган. Бу ҳудудларда ҳам янги ҳисоб-китоб механизмига талаб сезиларли эканини кўрсатади.

Маълумот учун, эскроу ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби 2026 йил 1 апрелдан амалга киритилган. Унинг асосий вазифаси харидор ва сотувчи ўртасидаги олди-сотди битимини хавфсиз якунлашдан иборат.

Теглар

Мавзуга оид