Бехзод Нарматов Президентга маслаҳатчи бўлди

Бугун 18:541 дақиқа

У бунга қадар Президенти администрациясининг нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шуъба мудири лавозимида фаолият юритган.

Бехзод Нарматов Президентга маслаҳатчи бўлди © sputniknews.uz

Бугун, 14 май куни Ўзбекистон Президентининг фармони билан Бехзот Рахматуллаевич Нарматов Ўзбекистон Президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Нарматов мазкур тайинловга қадар (2026 йил, 23 февралдан буён) Ўзбекистон Президенти администрациясининг нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шуъба мудири лавозимида фаолият юритган.

Қолаверса, фаолияти давомида тоғ-кон саноати ва геология вазири маслаҳатчиси, «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси, энергетика вазири ўринбосари, Энергетика вазирлигининг Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда «Андижоннефт» компаниясига раҳбарлик қилган.

Теглар

Мавзуга оид