Logo

Claude ишлаб чиқувчиси сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга чақирди

Бугун 18:552 дақиқа

«Anthropic» компанияси сунъий интеллектнинг ўз-ўзини такомиллаштириш хавфи туфайли СИ ривожини тўхтатиб туришга чақирди.

Claude ишлаб чиқувчиси сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга чақирди

Сунъий интеллект (СИ) тизимлари инсон иштирокисиз ривожланиш босқичига яқинлашмоқда. Шу сабабли жамият янги воқеликка мослашиб олиши учун технология ривожини секинлаштириш ёки тўхтатиб туриш зарур. Бу ҳақда Claude СИ-моделини ишлаб чиқувчи Anthropic компанияси сайтида эълон қилинган мақолада маълум қилинди.

Мақола муаллифларидан бири, Anthropic ҳаммуассиси Жек Кларкнинг таъкидлашича, тизимлар рекурсив ўз-ўзини такомиллаштириш босқичига яқинлашган. Сунъий интеллект ўзини ўзи яхшлай оладиган дунё қандай кўринишда бўлишини компанияда билишмайди.

Шу боис, СИ соҳасидаги етакчилар технология ривожини тормозлаши кераклиги сўралмоқда.

Глобал назорат тизими ва вақт танқислиги

Бунинг учун янги моделларни яширин ўқитиш хавфининг олдини олувчи глобал назорат тизими бўлиши шарт. Мақолада қайд этилишича, дунёда бундан аввал ҳам мураккаб технологиялар учун верификация режимлари яратилган.

Бунга Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома мисол қилиб келтирилган. Бироқ бундай режимларни, инфратузилма ва ишончни яратиш учун ўнлаб йиллар сарфланган. Инсониятда эса бунча вақт йўқлиги айтилмоқда.

Маълумот ўрнига, Anthropic компанияси беш йил аввал Дарио Амодей бошчилигидаги собиқ OpenAI ходимлари томонидан ташкил этилган. 2026 йилда компания ўзининг Claude Code дастурлаш воситалари билан катта муваффақиятга эришди. Натижада, компаниянинг баҳоланиши ўзининг асосий рақобатчиси — ChatGPT яратувчиси OpenAI баҳосидан ошиб кетиб, 965 миллиард долларга етди. Бундан ташқари, 1 июнь куни Anthropic тез орада биржага чиқишини анонс қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Claude ишлаб чиқувчиси сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга чақирди | Vaqt.uz