Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +25 даражагача исийди

Бугун 11:451 дақиқа

Айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +25 даражагача исийди

11–12 апрел кунлари Ўзбекистоннинг ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида, шунингдек, Фарғона водийси ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши эҳтимоли сақланиб қолади. Бу ёғингарчиликлар асосан момақалдироқ билан бирга кечиши мумкин.

Ҳарорат режими ушбу кунларда мавсумга мос ҳолда сақланади. Кечалари ҳаво ҳарорати +8...+13 даража атрофида бўлиши, кундузи эса +20...+25 даражагача исиши кутилмоқда.

Тоға олди ва тоғли ҳудудларда эса об-ҳаво бироз беқарорроқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, кучли ёғингарчилик оқибатида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиш хавфи ҳам мавжуд.

Пойтахт Тошкент шаҳрида эса дам олиш кунлари давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +11...+13 даража, кундузи эса +23...+25 даража атрофида бўлиб, қулай об-ҳаво шароити сақланади.

Теглар

Мавзуга оид