
Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлиб, майин шамол эсиб туради
Ҳафта охирида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун ва яқинлашаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +7 даражагача илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади. Бу ноябр ойининг ўрталари учун нормал (ўртача кўп йиллик) кўрсаткичлардан 3-5 даража юқори кўрсатгичдир.
Шунингдек, шарқдан жуда майин шамол эсиб туради.
Тошкент шаҳрида бўлса ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +4…+6 даража илиқ, кундузи +18…+20 даража илиқ бўлади.





