Logo

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун 11:522 дақиқа

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Якшанба куни эса иссиқ яна кучайиб, жанубда ҳаво +39 даражагача етади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади? © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 4-5-июл кунлари мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Жума куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечқурун Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +30...+33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.

4-июл куни эса фақат Фарғона водийсида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

5-июл, якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва кундузи ҳаво

+34...+37 даражагача, жанубда +39 даражагача исийди. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, 3-июлда шамолда ва чўл ҳудудларда 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

3-4-июл кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +31...+33 даража бўлади. Шанба куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +31...+33 даража бўлади. 5-июл куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат +34...+36 даражагача кўтарилади.

Ҳарорат кечалари +18...+23 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 10 метргача кучайиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид