Logo

Эртага ҳаво ҳарорати 30 даражагача исиши кутилмоқда

24.03.2026 | 15:252 дақиқа

25 март куни мамлакат бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Эртага ҳаво ҳарорати 30 даражагача исиши кутилмоқда © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

«Ўзгидромет» маълум қилишича, 25 март куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Республика бўйлаб асосан ўзгарувчан булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +25...+27 даражагача илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда +13...+18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метргача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 дарагача илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даражагача илиқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид

Эртага ҳаво ҳарорати 30 даражагача исиши кутилмоқда | Vaqt.uz