add

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кўп кузатилади

Бугун 12:35582 дақиқа

9-12 декабр кунлари мамлакат бўйлаб ёмғирли, баъзида қорли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража, кундузи +13… +19 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кўп кузатилади

Ўзгидромет ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб кўп ёғингарчилик кузатилишини маълум қилди.

9 декабр куни кундузи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади. 10 декабр куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.

11 декабрда республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

12 декабрда Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Республиканинг баъзи ҳудудларига туман тушиши мумкин.

Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида секундига 13-18 метргача, айрим жойларида эса секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин.

9-10 декабрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +2...+7 даража илиқ атрофида бўлади, 11-12 декабрда ҳарорат аста-секин +13...+15 даража илиққача, баъзи жойларда +16...+19 даража илиққача кўтарилади.

10-11 декабрда ҳарорат кечалари 0...-5 даража совуқ, шимолда -5...-10 даража совуқ, 12 декабрда +2...+7 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 9-10 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. 9 декабрда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда 9 декабрда кечаси ва эрталаб, 10 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 0...-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари +4...+7 даража илиқ бўлади.

11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 декабрга кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0...-2 даража совуқ, кундузи +8...+10 даража илиқ, 12 декабрда кечаси +4...+6 даража илиқ, кундузи +12...+14 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.

Теглар

Мавзуга оид