
Ҳоким ўринбосари топшириғи мораторийдан устунми?
Яккасаройда кесилган дарахтлар: ҳокимлик узр сўради лекин бу етарли эмас

[Видео- https://youtu.be/qUnWGuztD10]
Ўзбекистонда дарахт кесишга қарши мораторий – тақиқ жорий қилинган. Ҳар ҳолда президент фармонида шундай белгиланган. Лекин 25-октябр тунида Яккасарой тумани, Бобур кўчасида 150 тупга яқин арча “виждонсизларча”, мораторий оёқости қилинган тарзда кесиб ташланди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дарахтлар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда кесиб ташланган. Шунингдек, ҳолатни тўхтатишга уринган экология инспекторига куч ишлатилиб, унинг телефон аппарати олиб қўйилган.
Қуйида Vaqt.uz мухбирининг воқеа жойидан олиб борган ўрганиши ҳамда мутахассис ва масъуллар билан суҳбатини томоша қилишингиз мумкин.
Теглар






