Logo

Илҳом Алиев рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

Уларни президент Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироат Мирзиёева кутиб олди.

Илҳом Алиев рафиқаси билан Ўзбекистонга келди © president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳамроҳлигида 23-август куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироат Мирзиёева кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказади.

Саммит давомида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш ҳамда қатор иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

Илҳом Алиев Ўзбекистонга сўнгги марта 2025-йил 15-ноябр куни, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун келганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илҳом Алиев Ўзбекистонга келиши хабар қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид