IMEI кодлари бўйича тадбиркорлар огоҳлантирилди

Бугун 12:351 дақиқа

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишда тадбиркорлар масъулияти ва қонун талаблари ҳақида муҳим маълумот берилди

IMEI кодлари бўйича тадбиркорлар огоҳлантирилди

Рақобат қўмитаси томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтмагани ва хариддан кейин қайта рўйхатдан ўтказиш зарурати юзага келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди.

IMEI кодлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар

Қўмита маълумотига кўра, 2025 йил давомида истеъмолчилардан ушбу масала юзасидан жами 147 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 55 таси ижобий ҳал этилган, 89 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси эса ваколатли органларга йўналтирилган.

Ўрганишлар натижасида «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талаблари яна бир бор эслатилди. Шунингдек, кафолат муддати давомида маҳсулотнинг нормал ишлаши таъминланиши шарт.

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш кимнинг зиммасида?

Вазирлар Маҳкамасининг 778-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади. Яъни IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ёки сотувчи томонидан амалга оширилиши керак.

Қонунчиликка кўра, истеъмолчи товарни эркин танлаш ва унинг сифатини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, сотувчи томонидан қўшимча хизматларни мажбурий тарзда юклашга йўл қўйилмайди. IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш мажбурияти истеъмолчига эмас, балки товарни бозорга олиб кирган субъектга тегишли.

Қўмита таъкидлашича, агар тадбиркорлар мазкур талабларга амал қилмаса ва истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилса, белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.

Теглар

Мавзуга оид