add

Кам таъминланган оилаларга қарийб 82 млрд сўм ҚҚС қайтарилди

Солиқ қўмитаси 2025 йил бошидан бери «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсларга қайтарилган ҚҚС миқдорини маълум қилди.

Кам таъминланган оилаларга қарийб 82 млрд сўм ҚҚС қайтарилди

2023 йил 1 майдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахслар чакана савдо объектларидан айрим маҳсулотларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбек ўрнига, 12 фоиз ҚҚС суммасини қайтариб олади.

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 275 539 нафар истеъмолчига 81,8 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбек тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, республика ҳудудлари орасидаги энг катта улуш 22,9 млрд сўм билан Самарқанд вилоятига тўғри келди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида 16,2 млрд сўм ва Тошкент вилоятида 7 млрд сўм ҚҚС қайтарилган.

Маълумот учун, 2025 йил 1 октябр ҳолатида харидорларга умумий қиймати 96,2 трлн сўмлик 2 млрд 100,6 млн дона электрон чек берилган.

Шунингдек, электрон чеклар тақдим этилган харидорларга автоматик тарзда 518 млн дона электрон чек учун 247 млрд сўм кешбек ҳисобланди.

Теглар

Мавзуга оид

Кам таъминланган оилаларга қарийб 82 млрд сўм ҚҚС қайтарилди | Vaqt.uz