
Мамлакат бўйлаб кучли шамол ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин — Ўзгидромет
Ўзгидромет 31 октябр куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши огоҳлантириб, аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўради.

31 октябр куни Ўзбекистонинг бир нечта вилоятларида шамол тезлиги кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантирди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача етиши мумкин. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли юқори.
Пойтахтда ҳам шамол тезлиги секундига 10–12 метргача кучайиши ва ҳавода чанг кўтарилиши кутилмоқда.
Метеорологлар аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни, айниқса, очиқ ҳавода фаолиятни қисқартиришни тавсия этмоқда.
Ўзгидромет маълумотига кўра, бундай шароитда нафас олиш тизимига зарар етмаслиги учун фуқаролар кўчада ниқоб тақишлари, уй эшик ва ойналарини ёпиқ тутишлари керак.
«Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз.» — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрда бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Айрим ҳудудларда ёмғир, тоғ ва тоғолди ҳудудларида қор ёғиш эҳтимоли бор.





