Май ойининг сўнгги ҳафтаси қандай об-ҳавода ўтади?

Бугун 12:292 дақиқа

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ва момақалдироқ кузатилади, ҳафта охирида эса ҳарорат кескин исиб кетиши кутилмоқда.

Май ойининг сўнгги ҳафтаси қандай об-ҳавода ўтади? © Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 25-31 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Душанба куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26-27 майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +33...+35 даражагача бўлади.

28 майда республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +2...+3 даражага кўтарилади.

29-31 майда Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари +35...+38 даражагача кўтарилади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, 25-28 майда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Айрим жойларда кучли жала ёмғир ёғади, дўл ёғиши эҳтимоли бор.

29-31 майда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. 25-31 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, 26-27 майда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 Тошкент шаҳрида душанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +26...+28 даража бўлади. 26 майда кечга томон ва 27 майда кун давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +16...+18 даража, кундузи 26 майда +28...+30 даража, 27 майда +26...+28 даража бўлади. 28-31 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин +33...+36 даражагача кўтарилади. Шамол секундига 3-8 метр тезликда эсади, 26-27 майда 10-12 метргача кучаяди.

Теглар

Мавзуга оид