Logo

Озарбойжон президенти рафиқаси билан бирга Бухорога борди

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Озарбойжон президенти рафиқаси билан бирга Бухорога борди © Foto: president.uz

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева билан Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Бухоро шаҳрига келди.

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди. Аэропортда тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.

Бугун Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиши кутилмоқда. Шунингдек, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам режалаштирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев саммитнинг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келган эди.

Президент ташрифи хайрли амалдан — Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Бу ерда Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо ўқилди.

Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Кеча 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.