Ўзбек компанияларининг акцияларини қаердан сотиб оламиз?
Капитал бозори нима? Маҳаллий компаниялар акцияларини қандай тартибда қонуний йўл билан сотиб олиш мумкин? Масъулияти чекланган жамиятлар ҳам акциялар чиқарадими? Шу каби саволларга Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги масъул ходимидан жавоб олдик.
2025-йил 18-декабрда Ўзбекистон Республикаси президентининг «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-254-сон фармони қабул қилинган.
Ҳужжатда замонавий инструментларни жорий этиш орқали 1 млрд доллар миқдорида маҳаллий бозорга инвестициялар жалб қилиш белгиланган. Бунда масъул органлар томонидан айнан қандай инструментлар ишлатилиши, хорижий компанияларни акцияларини Ўзбекистондан туриб қандай сотиб олиш мумкин бўлиши, инвесторлар учун қандай қулайликлар яратилиши ва бошқа мавзуларда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги масъул шахси Саулат Торешов маълумот бериб ўтади.
Теглар






