Logo

Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди

Бугун 11:251 дақиқа

2026 йилги аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарга етди. Аҳолининг 89,4 фоизини ўзбеклар ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Айни вақтда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Анжуманда маълум қилинишича, рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди.

Жорий статистик ҳисоб-китоблар бўйича ушбу кўрсаткич 38 236 704 нафар эди. Фарқ 810,6 минг нафарни ташкил қилди. Шунингдек, аҳоли сони 1989 йилдаги рўйхатга олиш натижаларига нисбатан 2 баробарга ошгани маълум қилинди.

Шунингдек, умумий аҳолининг 97,3 фоизи рўйхатга олинган. Аҳолининг 2,7 фоизи эса турли сабабларга кўра рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этмаган.

Маълум қилинишича, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган. Аҳолининг миллатлар бўйича таркибида ўзбеклар улуши 89,4 фоизни ташкил этган.

2025 йил октябрь ойида Ўзбекистон аҳолиси сони 38 миллион кишидан ошган эди.  

Теглар

Мавзуга оид