Ўзбекистон энг юқори маош тўланадиган давлатлар рейтингида 117-ўринни эгаллади
Халқаро рейтингда дунё мамлакатлари аҳолисининг ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон Қозоғистон ва Туркманистондан кейин учинчи ўриндан жой олган.
© Foto: Stat.uzCEOWORLD таҳлилий нашри 2025 йил учун эълон қилинган глобал рейтингга кўра, Ўзбекистон аҳолиси энг кўп маош оладиган давлатлар орасида 117-ўринни эгаллади. Рейтингда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлик маоши 458 доллар эканлиги кўрсатилган.
Энг кўп маош тўлайдиган мамлакатлар Швейсария (8218 доллар), Люксембург (6740 доллар), АҚШ (6562 доллар), Исландия (6548 доллар), Норвегия (5772 доллар), Дания (5749 доллар), Канада (5188 доллар), Ирландия (4729 доллар), Нидерландия (4688 доллар) ва Сингапур (4457 доллар) бўлди.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 77-ўринда, Туркманистон 80-ўринда, Қирғизистон 132-ўринда ва Тожикистон 138-ўринда қайд этилди.
Фаластин аҳолиси энг кам маош олувчи давлат сифатида қайд этилди. У ерда аҳолининг ўртача ойлик маоши 104 доллар эканлиги ёзилган.





