Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади
Бугун 17:121 дақиқа
Украина бу йил мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинани 24-август — Мустақиллик куни билан табриклади.
Вазирликнинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Украина халқига қаратилган қисқа табрик эълон қилинди.

«Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!» — дейилади вазирлик хабарида.
Украина 24 август куни мустақиллигининг 35 йиллигини нишонламоқда. Мамлакат 1991 йилда Совет Иттифоқи таркибидан ажралиб чиққан.
Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Шундан буён икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ривожланиб келмоқда.





