Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик иттифоқни кенгайтирмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон иштирокида икки давлат ўртасида стратегик шериклик ва кўплаб соҳаларда ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик иттифоқни кенгайтирмоқда © Foto: president.uz

Ўзбекистон – Тожикистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўплами, жумладан:

– Товар айирбошлашни ошириш дастури;

– Саноат кооперацияси дастури;

– Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида битим;

– Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Чегараолди ҳудудларда радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисида битим;

– “Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция компанияси”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

– “Е-Permit” ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– 2026-2028 йилларда саноат ва инновациялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

– 2026-2028 йилларда тоғ-кон саноати ва янги технологиялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

– 2026-2027 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;

– 2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

– 2026-2028 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

– инновация, давлат хизмати, молия, таълим ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Теглар

Мавзуга оид