Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми уч ойда 293,6 триллион сўмга етди

Ушбу кўрсаткичнинг қарийб 40 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми уч ойда 293,6 триллион сўмга етди © Ijtimoiy tarmoqlar

2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 293,6 триллион сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хизматлар соҳасидаги энг катта улуш пойтахт Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Ҳисобот даврида Тошкент шаҳрида 117,3 триллион сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган бўлиб, бу республика бўйича умумий ҳажмнинг қарийб 40 фоизини ташкил этади.

Ҳудудлар кесимида

Вилоятлар орасида иккинчи энг юқори натижа Самарқанд вилоятида қайд этилди. Бу ҳудудда уч ой давомида 21,6 триллион сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Тошкент ва Фарғона вилоятлари эса бир хил кўрсаткични қайд этиб, ҳар иккисида ҳам бозор хизматлари ҳажми 19,8 триллион сўмни ташкил қилди. Наманганда 14,8 триллион сўм, Андижонда 14,4 триллион сўм ва Қашқадарёда 14,1 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, Бухоро вилоятида мазкур кўрсаткич 11,7 триллион сўмни, Хоразм вилоятида эса 10,3 триллион сўмни ташкил этди.

Энг паст кўрсаткич

Сурхондарё вилоятида бозор хизматлари ҳажми 9,7 триллион сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 9,3 триллион сўм, Навоий вилоятида 7,1 триллион сўм ва Жиззах вилоятида 6,8 триллион сўм бўлган.

Ҳисоботга кўра, энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилган. У ерда биринчи чорак якунларига кўра 3,9 триллион сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳридаги ҳажмдан қарийб 30 баробар камдир.

Теглар

Мавзуга оид