Logo

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилади

Бугун 11:451 дақиқа

Айрим ҳудудларда кучли шамол, чанг-тўзон ва сел хавфи бўлиши мумкин. Ҳарорат +37…+40, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача исийди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

10-11-12-июл кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво асосан кам булутли бўлади. Момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши фақат айрим тоғли ҳудудларда ва 12 июль куни эса Фарғона водийсида баъзи жойларда кузатилиши мумкин.

Кундузи ҳаво +37...+40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+43 даражагача исийди. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати +22...+27 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 11-12 июлда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида асосан асосан кам булутли бўлади. Ҳарорат кундуз кунлари +38...+40 даража, кечалари +23...+25 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вақт.уз жазирама ҳавода иссиқдан сақланиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маълумот берган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилади | Vaqt.uz