Logo

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди

Бугун 13:551 дақиқа

Шанба куни ҳарорат +28…+35 даража атрофида бўлади, якшанба куни 2−3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли, шимолда ва тоғларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Жума ва шанба кунлари ҳарорат фони деярли ўзгармайди, республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +28...+33 даража, жанубда +35 даражагача, Фарғона водийсида +23...+28 даража атрофида сақланиб туради. Ҳарорат асосан кечалари ва эрта тонгда +13...+18 даража бўлади.

6-сентабр – якшанба куни ҳарорат 2-3 даражага кўтарилиши кутилмоқда. 4-5-сентабрда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлди, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +30 даража, шанба куни +30...+32 даража, якшанба куни +32...+34 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +16...+18 даража бўлади.

Теглар

Мавзуга оид