Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун 16:352 дақиқа

Мамлакатда ҳафта ўртасида келиб ёмғирли об-ҳаво кузатилиб, ҳаво ҳарорати пасаяди.

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши кутилмоқда © smartik.ru

Ўзгидромет 20-24 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптиклар маълумотига кўра, душанба куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +24...+29 даража атрофида бўлади.

21-23 апрел кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан қайд этилади. Ҳарорат 21 апрелда кундузи +24...+29 даража бўлади, 22-23 апрелда аста-секин +18...+23 даражагача пасаяди.

20-22 апрел кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

24 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича яна қуруқ об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Сешанба кунининг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +25...+28 даража атрофида бўлади.

22-23 апрел кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузги ҳарорат 22 апрелда +24...+26 даража, 23 апрелда +20...+22 даража бўлади.

24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +25...+27 даража бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади, 21-22 апрелда секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид