Ўзбекистонда келгуси хафта қандай об-ҳаво билан бошланади
05.10.2025 | 19:233 дақиқа
Ўзбекстоннинг барча ҳудудларида хафтанинг бошланишида ёмғирсиз, қуёшли ва илиқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда.

Ўзгидромет келаси хафта об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
6 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, лекин ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +17...+22 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво барқарор, шамол шарқдан эсиб, баъзи ҳудудларда шамол кучайиши эҳтимолдан холи эмас. Кечаси +5...+10 даража, кундузи +22...+27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёмғирсиз, қуёшли кунлар давом этади. Ҳарорат тунлари +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво қуёшли бўлиб, ҳаво +24...+29 даражагача исийди. Тунги ҳарорат +8...+13 даражани ташкил этади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +20...+25 даража, кечаси +8...+13 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ҳафта бошидан ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат тунлари +3...+8 даража, кундузи +12...+17 даража атрофида бўлиши тахмин қилинган.





