Ўзбекистонда нодавлат театрлар, кино ва концерт ташкилотлари 10 йилга солиқлардан озод этилади

Кеча 09:201 дақиқа

Президент фармонига мувофиқ, хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистонда олган даромадлари солиққа тортилмайди.

Ўзбекистонда нодавлат театрлар, кино ва концерт ташкилотлари 10 йилга солиқлардан озод этилади © Фото: Afisha.uz

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб асосий фаолияти концерт-томоша, кинематография бўлган субъектлар, шунингдек, нодавлат театрлар ва хусусий таълим ташкилотлари бир қатор солиқ турларидан озод қилинади. Шу билан бирга, соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 миллиард сўмлик «Ижодга инвестиция» жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2 июн куни қабул қилинган фармонида маълум қилинди.

Имтиёзлар ва янги жамғарма фаолияти

Фармонга мувофиқ, 2036 йил 1 январга қадар юқорида қайд этилган субъектлар қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган, ер ва мол-мулк солиқларидан, уларнинг ходимлари эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Бундан ташқари, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино яратиш билан боғлиқ фаолияти натижасида олган даромадлари Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларига тўлов манбаида солиқ солишда солиқ базасига киритилмайди.

Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этилаётган «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармасига жорий йилнинг 1 июлига қадар 200 миллиард сўм, 2027 йилдан бошлаб эса ҳар йили камида шунча миқдорда маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар бизнес лойиҳаларни молиялаштириш ва янги истеъдодларни юзага чиқаришга йўналтирилади.

Теглар

Мавзуга оид