Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ўсди
Бугун 10:501 дақиқа
2026-йил январ–март ойларида Ўзбекистонда тураржой қурилиши ўсишда давом этди. Уч ой ичида фойдаланишга топширилган уйлар майдони 3,3 млн квадрат метрдан ошди.
© vaqt.uzЎзбекистонда 2026-йилнинг январ–март ойларида жами 3,3 млн квадрат метр якка тартибдаги тураржойлар фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга ошган.

Ўтган йилги натижалар
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025-йилда Ўзбекистонда жами 69,1 мингта хонадон (якка тартибдаги тураржойлар) фойдаланишга топширилган. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 2,4 мингтага ошган.

