Пентагон ва «Anthropic» низоси давом этади: Компания вазирнинг талабини рад этди
«Anthropic» бош директори Дарио Амодей CИ учун хавфсизлик чораларини бекор қилмаслигини билдирди. Пентагон раҳбари унга 27 февралгача муҳлат берганди.

«Anthropic» компанияси АҚШ мудофаа вазирлиги билан унинг сунъий интеллект (СИ) технологиясидан қандай фойдаланилиши бўйича баҳсда орқага чекинмаслигини айтди. Компания бош директори Дарио Амодей кеча, 26 феврал куни технологиясидан фойдаланишда демократия қийматларига зарар келтирадиган ҳолатларга рози бўлишдан кўра, «Anthropic» Пентагон билан ишламагани яхшироқ эканини билдирди.
Унинг баёноти АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет билан учрашувдан икки кун сўнг эълон қилинди, учрашувда «Anthropic»дан ўз воситаларини «ҳар қандай қонуний мақсадда» қўллашни қабул қилиш талаб қилинган эди. Учрашув «Anthropic»ни АҚШ мудофаа вазирлиги таъминот занжиридан чиқариш таҳдиди билан якунланди.
«Бу таҳдидлар бизнинг позициямизни ўзгартирмайди: биз уларнинг талабини онг билан қабул қилишимиз мумкин эмас», – деди Амодей.
Компания нимадан чўчияпти?
«Anthropic» учун масала – «Claude» каби СИ воситаларини икки мақсадда, яъни «оммавий ички кузатув» ва «тўлиқ автоном қуроллар»да қўллаш эҳтимолидир.
«Бундай қўлланмалар вазирлик билан имзоланган шартномаларимизда ҳеч қачон кўрсатилмаган ва биз улар ҳозир ҳам қўшилмаслиги керак деб ҳисоблаймиз. Вазирлик «Anthropic»ни тизимдан чиқаришни танласа, биз уни бошқа провайдерга муваффақиятли ўтказишни таъминлаш учун ишлаймиз»,– деди Амодей.
«Anthropic» матбуот котибининг қўшимча қилишича, компания 25 феврал куни мудофаа вазирлиги томонидан шартнома учун янги матн олган бўлса ҳам, бу «Claude»нинг америкаликларни оммавий кузатув учун ёки тўлиқ автоном қуролларда қўлланишини тўхтатишда деярли ҳеч қандай прогресс эмас» деганидир.
«Ижрочи АҚШ Қуролли кучларини шахсан назорат қилишни хоҳлайди ва бу орқали давлатимиз хавфсизлигини хатарга қўйиши мумкин», – деб ёзди АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Эмил Майкл Амодейни шахсан танқид қилиб.
СИ қуроллар учун ишончли эмас
«Anthropic» ва Пентагон орасидаги кураш «бир неча ой аввал» – «Claude» Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш операциясида ишлатилгани оммага маълум бўлишидан олдин бошланган. Амодей «Anthropiс» Пентагон томонидан оммавий кузатув ёки тўлиқ автоном қуролларда қўлланиши мумкинлиги ёки қўлланилганини аниқ кўрсатмаган, аммо компания СИ таркалган, алоҳида зарарсиз маълумотларни автоматик ва оммавий ҳажмда ҳар қандай шахс ҳаётининг тўлиқ тасвирига айлантириши мумкинлигини билдирган.
«Биз СИдан қонуний хорижий разведка ва контрразведка вазифалари учун фойдаланишни қўллаймиз. Бироқ ушбу тизимларни оммавий ички кузатувда қўллаш демократия қийматларига мос келмайди», – деди Амодей.
Амодей қуролларда СИдан фойдаланиш ҳақида гапирар экан, ҳатто энг илғор СИ тизимлари ҳам тўлиқ автоном қуроллар учун етарли даражада ишончли эмаслигини айтган.
«Биз АҚШ ҳарбийлари ва фуқароларини хатарга қўйувчи маҳсулотни билган ҳолда тақдим қилмаймиз. Тўлиқ автоном қуроллар тўғри назоратсиз ишлатилганда, ҳар куни юқори тайёргарликка эга бўлган профессионал қўшинларимиз амал қиладиган муҳим қарорларни чиқара олмайди. Улар тўғри хавфсизлик чоралари билан жойлаштирилиши керак, ҳозир бундай чоралар йўқ», – дейди Амодей.
Унинг қўшимча қилишича, «Anthropic» бу тизимларнинг ишончлилигини яхшилаш учун Пентагон билан тўғридан тўғри тадқиқот ва ривожлантиришда ишлашни таклиф қилган, аммо улар бу таклифни қабул қилмаган.

