Қиш яна қайтди: бугун ҳам кўплаб ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

10.03.2026 | 09:251 дақиқа

10 март куни Ўзбекистоннинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 25 метргача кучайиши, тоғли жойларда эса сел ва қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.

Қиш яна қайтди: бугун ҳам кўплаб ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

10 март куни Ўзбекистоннинг ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг катта қисмида қор ва ёмғир ёғиши прогноз қилинган. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун ёғингарчилик кутилмайди. Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Шамол тезлиги асосан секундига 7–12 метрни ташкил этади. Айрим жойларда шамол секундига 15–20 метргача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда эса шамол тезлиги 22–25 метргача етиши эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати кундузи республика ҳудудларининг катта қисмида +2...+5 даража илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати 0...-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги секундига 5–10 метр атрофида бўлади, ҳаво ҳарорати эса +2...+4 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0...-5 даража совуқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид