Қурбон ҳайитида вилоятларга ўнлаб қўшимча авиарейслар йўлга қўйилади

Бугун 15:511 дақиқа

Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус йўналишларида қўшимча равишда қарийб 9 000 нафар йўловчи ташилади.

Қурбон ҳайитида вилоятларга ўнлаб қўшимча авиарейслар йўлга қўйилади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан резидент авиакомпаниялар томонидан маҳаллий йўналишларда қўшимча қатновлар йўлга қўйилади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Uzbekistan Airways», «Silk Avia» ва «Centrum Air» авиакомпаниялари Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукусга бориш/қайтиш йўналишида жами 28 та қўшимча рейсларни бажаради.   

Парвозлар 25 майдан 31 майга қадар амалга оширилади ва ҳафта давомида самолётлар қўшимча равишда 8988 нафар йўловчини ташийди.

Амал жадвалга кўра, ҳозирда ҳафтасига 97 та рейс амалга оширилмоқда: Тошкент – Бухоро йўналишида 23 та, Тошкент – Термиз йўналишида 23 та, Тошкент – Урганч йўналишида 35 та ва Тошкент – Нукус йўналишида 16 та рейс.

Теглар

Мавзуга оид