Logo

Рақамли технологиялар халқаро маркази учун 2100 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилди

Бугун 21:082 дақиқа

Янги қабул қилинган Конституциявий қонун билан Рақамли технологиялар халқаро марказининг алоҳида ҳудуд сифатидаги мақоми ва махсус ҳуқуқий режими белгиланди.

Рақамли технологиялар халқаро маркази учун 2100 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилди

Ўзбекистонда Рақамли технологиялар халқаро марказининг алоҳида ҳудуд сифатидаги мақоми ва у ерда амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилаб берувчи Конституциявий қонун қабул қилинди. Ҳужжат 2026 йилнинг 19 август куни тасдиқланган.

Янги қонунга мувофиқ, марказ ҳудудида ўрнатиладиган махсус ҳуқуқий режим қарийб 75 йил — 2100 йилга қадар амал қилади. Махсус режим амал қиладиган ҳудуд чегаралари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Махсус режим қайси соҳаларни қамраб олади?

Ушбу Конституциявий Қонун билан қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим ўрнатилади:

• Тартибга солиш қумдони” доирасида инновацияларни, хизматларни ва маҳсулотларни яратиш, синовдан ўтказиш ҳамда жорий этиш;
• рақамли технологиялар соҳасига инвестицияларни жалб этишга ва мазкур соҳада экспорт фаолияти билан шуғулланишни рағбатлантиришга қаратилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;
• фуқаролик, корпоратив ва тижорат ҳуқуқига оид муносабатлар;
• фуқаролик ва иқтисодий процессуал муносабатлар;
• божхона иши ва солиқ солиш;
• меҳнатга оид муносабатлар;
• молия ва банк фаолияти, валюта операцияларини амалга ошириш;
• маълумотларни ҳимоя қилиш, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
• давлат хизматларини кўрсатиш;
• интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш.

Ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади. Махсус ҳуқуқий режим Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланган чегаралар доирасидаги Марказ ҳудудида амал қилади.

Марказнинг қарорлари унинг органлари томонидан қабул қилинадиган ва Марказ ҳудудида барча учун мажбурий бўлган ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган ҳужжатлардан иборатдир.

Теглар

Мавзуга оид