Logo

Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди

Томонлар стратегик шериклик, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди © Foto: president.uz

Бугун, 14 октябрь куни Баку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбойжон етакчисини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга раислиги муваффақиятли кечаётгани ҳамда унинг еттинчи саммити юқори савияда ташкил этилгани билан самимий табриклаган.

Шу йилнинг август ойида Озарбойжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон – Озарбойжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Барча даражаларда самарали алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилган. Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошган. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат, туризм ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирган.

Маданий-гуманитар алмашинувнинг тадбирларга бой дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилган.

Теглар

Мавзуга оид