
Тошкент аҳолиси бир ойда 60 млрд сўмлик кешбек олди
Солиқ қўмитаси 2025 йил сентябр ойида қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбекка эга бўлганини маълум қилди.

2025 йилнинг сентябр ойида истеъмолчиларга 111,8 млн дона чек учун 125,4 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида тўланган кешбекларнинг энг катта қисми 50,9 млрд сўм билан Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
Иккинчи ўринни эса 10,9 млрд сўм билан Тошкент вилояти эгаллади. Шунингдек, кейинги ўринларда Фарғона (9,1 млрд сўм), Самарқанд (8,3 млрд сўм) ва Наманган (6,9 млрд сўм) вилоятлари турибди.
Маълумот учун, 2025 йил 1 октябр ҳолатида харидорларга умумий қиймати 96,2 трлн сўмлик 2 млрд 100,6 млн дона электрон чек берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 275 539 нафар кам таъминланган истеъмолчига 81,8 млрд сўмга яқин ҚҚС қайтарилгани ҳақида маълум қилинганди.





