Тошкентда маданият соҳаси бўйича очиқ мулоқот ўтказилади

Кеча 21:251 дақиқа

Тошкентда 20–25 апрел кунлари маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга бағишланган очиқ мулоқотлар ўтказилиб, унда долзарб муаммолар ва янги ташаббуслар муҳокама қилинади.

Тошкентда маданият соҳаси бўйича очиқ мулоқот ўтказилади

2026 йилнинг 20–25 апрел кунлари пойтахтда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан кенг қамровли очиқ мулоқотлар ташкил этилади. Унда Президент администрацияси вакиллари, маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва унинг ривожланиш стратегиясини белгилаш мақсадида ўтказилмоқда. Тадбирлар олдиндан тасдиқланган жадвал асосида турли йўналишлар бўйича ташкил этилади.

Жумладан, мулоқотлар кино ва анимация, театр ва цирк, адабиёт, мусиқа, тасвирий санъат, маданий мерос, блогерлик ва болалар контенти каби соҳаларни қамраб олади. Шунингдек, маданият ва санъат таълими ҳам алоҳида эътибор марказида бўлади.

Очиқ мулоқотлар давомида соҳадаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилиниб, амалий таклиф ва ташаббуслар қабул қилинади. Энг муҳим ва долзарб ғоялар муаллифлари давлат раҳбари иштирокидаги алоҳида йиғилишга таклиф этилиши мумкин.

Тадбирларда иштирок этиш истагида бўлганлар учун олдиндан @mv_ochiqmuloqot_bot орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Жойлар чеклангани сабабли, рўйхатдан ўтмаган фуқаролар учрашувларга киритилмайди.

Теглар

Мавзуга оид