Тошкентда Тожикистон элчихонаси очилди

Мирзиёев ва Раҳмон иштирокида Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси тантанали равишда очилди.

Тошкентда Тожикистон элчихонаси очилди © Foto: president.uz

Тожикистон Президентининг давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг янги биноси очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар.

Етакчилар элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар-жойларни ўз ичига олган мажмуани кўздан кечирдилар.

Маросим якунида Президентлар Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига дарахт экди.

Теглар

Мавзуга оид